Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Меросхўрликка ҳаққим борми?

Меросхўрликка ҳаққим борми?   Савол: Отам вафот этганидан кейин 2003 йилда укам отамдан қолган, мерос мулки бўлган уйни қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олган ва 2015 йилда уйни бошқа фуқарога сотган.

Мен укам уйда яшаб келаётгани сабабли эътироз билдирмаган эдим. Бугунги кунда ўз улушимни талаб қилсам бўладими?

Ш. Абдиев, Жиззах шаҳри

Жавоб: Сиз укангиз томонидан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олинганидан хабардор бўла туриб мерос улушингизни талаб қилмагансиз ва Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган уч йиллик умумий даъво муддатини ўтказиб юборгансиз. Шунинг учун ҳам мерос улушингизни талаб қилиб даъво қўзғатишингиз фойдасиз.