Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Металлург” меҳмонга келди

“Металлург” меҳмонга келди

Фан-техника тараққиёти инсон ҳаётини ниҳоятда енгиллаштирди, уни беҳисоб юмушлардан халос қилди. Бироқ, афсуски, танганинг иккинчи – салбий томони ҳам бор: камҳаракатлилик, жисмоний меҳнат билан деярли шуғулланмаслик турли оғир хасталикларни келтириб чиқараётгани ҳам сир эмас.

Яқинларига, жамиятга ҳали кўп фойдаси тегадиган одамлар ҳаётдан эрта кўз юмяпти. Албатта, автомобиллар, компьютерлар ва бизни жисмоний ҳаракатсизликка маҳкум этадиган бошқа техник воситалардан воз кечолмаймиз. Лекин спортга ошно бўлиб, саломатлигимизни мустаҳкамлашимиз, ҳаётимиз сифатини оширишимиз мумкин.

Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” АЖда фаолият юритаётган БПТ ҳамда партия шаҳар Кенгаши ташаббуси билан мазкур корхонада ўтказилган, “Металлург” футбол жамоаси иштирок этган учрашувда ана шу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

Футбол жамоаси директори Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, бош мураббий Андрей Шипиров команданинг шаклланиши, қўлга киритилаётган ютуқлар, тизимли машғулотлар, ўйинчиларнинг иқтидори, футболнинг ҳаммабоп спорт тури эканлиги, жамоанинг ушбу спортни оммалаштиришга қўшаётган ҳиссаси ва бошқалар тўғрисида сўзлаб беришди.  Йиғилганларга, шунингдек, мазкур футбол клубига болалар 7 ёшдан қабул қилиниши, 12, 14, 16 ва 18 ёшдагилар учун алоҳида машғулотлар олиб борилиши маълум қилинди.

“Металлург” ўйинчилари – Шавкат Саидов, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Забиҳулло Ўринбоев ва бошқалар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Дилором ТУРСУНОВА,

O‘zLiDeP Бекобод шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби