Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Метан нархи ошишига сабаб электр энергияси ва сув баҳосининг кўтарилганими?

Метан нархи ошишига сабаб электр энергияси ва сув баҳосининг кўтарилганими?

Самарқанд вилоятидаги сиқилган газ қуйиш шохобчаларидан бири – “Камалак” МЧЖда 1 кубометр газ нархи 1950 сўм.

– Нарх ошишидан олдин 1 900 сўм бўлган бўлса, энди эллик сўм қўшдик, – дейди “Камалак” МЧЖ вакили Холмўмин Қодирқулов. – Оширишимизга сабаб бўлган омиллардан бири электр энергияси ва сув баҳосининг кўтарилганидир. Чунки айнан шу ресурслар фаолиятимиз учун энг зарур ҳисобланади. Айтайлик, олиб келинган газга термик ишлов беришда ҳам, кун давомида автомобилларга газ қўйиш учун ҳам электр энергиясидан фойдаланамиз.

– Автомашинамга кўпинча мазкур шохобчадан газ қуйдираман, – дейди йўловчи такси ҳайдовчиси Бекзод Суяров. – Сабаби, яқин атрофдаги бошқа шохобчаларнинг 80 фоизида газнинг 1 кубометри 2000 сўмдан. Энг ёмони, метан газ нархининг бундай ошиб кетиши оқибатида биз йўлкирани оширишга мажбур бўляпмиз, одамлар эса бунга кескин эътироз билдиришмоқда. Нарх кўтарилмасдан бурун газ баллонни тўлиқ тўлдиришга 35 минг сўм харажат қилган бўлсак, энди 40 минг сўм сарфлашга тўғри келяпти.

Мазкур масала хусусида аввал ҳам ёзган эдик.