Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

МИБ Тошкент вилоят бошқармаси 5 ойлик фаолиятини очиқлади

МИБ Тошкент вилоят бошқармаси 5 ойлик фаолиятини очиқлади

Бу ҳақда сайтимизга бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг беш ойи мобайнида вилоятда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида юридик шахслар фойдасига 1 триллион 12 миллиард сўмдан зиёд (14 818 та ижро ҳужжати), жисмоний шахслар фойдасига эса 16 миллиард сўмдан ортиқ (2 491 та ижро ҳужжати) қарздорлик ва турли тоифадаги зарар пуллари ундирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, солиқ қарзини ундириш бўйича 2018 йил 5 ойи давомида вилоят солиқ инспекцияси, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  солиқ қарзи узоқ вақтдан бери тўланмаётган 4 912 та ҳолат бўйича жавобгарлик масалалари юзасидан тадбирлар ва семинар машғулотлари ўтказилган.