Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

МИБ Тошкент вилоят бошқармасида семинар бошланди

МИБ Тошкент вилоят бошқармасида семинар бошланди

Жорий йил 21 июль куни МИБ Тошкент вилоят бошқармасида ҳудуддаги туман ва шаҳар мажбурий ижро бюроси инспекторлари касб  малакаси ҳамда муомала маданиятини янада юксалтириш мақсадида ўқув семинари бошланди. Унда ходимларга нореал қарздорликнинг олдини олиш, истеъмолчиларни энергия  ресурсларидаги қарздорлигини қисқартириш, ҳисобга олиш ускуналари созлиги ва тамға (пломба)ланганлигини ўрганиш, энергия ресурслари ва сувоқовадан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш каби бир қатор вазифалар юзасидан ўқувлар ўтказилмоқда.

Семинарнинг дастлабки кунида қатнашчилар газ таъминоти, электр ундируви, мониторинг, соҳага оид криминалистика шўъбаларида экспертларнинг махсус дарсларни тингладилар.

         Тадбирда шунингдек Республика Маънавият ва маърифат маркази мутасадди вакиллари ҳам иштирок қилиб, мажбурий ижро бюроси инспекторларининг фуқаролар (истеъмолчилар) билан муносабатлардаги муомала маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалоллик ва масъулият билан бажаришлари тўғрисидаги фикрларини билдиришди.

         Семинар икки кун давом этиши кутилмоқда.