Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

МИРКРОГЭС ИШГА ТУШДИ

МИРКРОГЭС ИШГА ТУШДИ

Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш,  янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган омиллар ичида электр энергияси таъминоти алоҳида ўрин тутади. Бу масала айниқса чекка ҳудудларда долзарблиги билан ажралиб туради.

         Давлатимиз раҳбари 2016 йилда Арнасойда бўлиб ўтган вилоят сайловчилари билан учрашув чоғида мамлакатимизда микроГЭСлар қурилишини кўпайтириш ҳисобига аҳолининг мунтазам электр энергиясига бўлган талабини қондириш  ҳақида сўзлаган эди. Ана шу сайловолди дастурини рўёбга чиқариш мақсадида мамлакатимизда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

    Яқинда мазкур ташкилот хитойлик шериклар ҳамкорлигида Зомин сув омборида 200 киловатт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган микроГЭСни фойдаланишга топширди. Келгусида Жиззах вилоятида яна 20 та шундай иншоотларни қурилиши амалга оширилади.


                                Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,

“XXI asr”   мухбири