Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Мирзаободда 1 минг 11 гектар майдонга анорзорлар ташкил этилади

Мирзаободда 1 минг 11 гектар майдонга анорзорлар ташкил этилади

           Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

            Президентимиз ўтган йилнинг 17 май куни вилоятга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни билан танишган эди. Ўтган вақт мобайнида вилоятда улкан ишлар амалга оширилди. 

             Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2017 йил якунига кўра, умумий қиймати 507 миллиард 200 миллион сўм инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ҳисобига 1 минг 108 катта ва кичик лойиҳалар доирасида янги қувватлар ишга туширилиб, 6 минг 200 янги иш ўринлари ташкил этилди. 

            Жумладан, Мирзаобод туманида 2 минг гектар майдонда янги анорзорлар барпо этилиб, бугунги кунда 1 минг 11 гектар майдон фермер хўжаликларига анорзорлар ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган. Етиштирилган маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.

            Президентимизнинг навбатдаги ташрифи давомида ҳам вилоятни янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аввалги ташрифда берган топшириқларнинг ижроси, аҳолининг талаб-эҳтиёжлари билан бевосита танишиш кўзда тутилган.