Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Митти иссиқхона – 30 миллион сўм даромад

Митти иссиқхона – 30 миллион сўм даромад

Когон туманидаги “Нурафшон” МФЙда 3 минг 454 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкорлар кўп.

Шу маҳаллада яшовчи Ш.Адизов ҳам ўз томорқасида мўъжазгина иссиқхона ташкил этиб, помидор, сабзавот ва кўкат етиштиришни йўлга қўйган. Иссиқхона ҳосилидан ҳар мавсумда оила бюджетига қарийб 30 миллиондан зиёд даромад келиб туради.

–Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишимизда O‘zLiDeP фаолларининг хизматлари катта, – дейди ишбилармон юртдошимиз. – Чунки партия вакиллари бизникига келиб, бизнесни йўлга қўйиш бўйича йўл-йўриқ беришганидан сўнг иссиқхона ташкил этгандик. Шу кунларда помидор, бодринг ва бошқа уруғлар экиб, мўл ҳосил етиштиряпмиз.

Таъкидлаш керакки, энг чекка ҳудудларгача кириб бораётган “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойи­ҳаси ҳудудда тадбиркорлар сафини янада кенгайтиришда анча қулайлик яратмоқда. Лойиҳа доирасида партия фаоллари тумандаги 20 хонадонда бўлиб, аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар, амалий кўмак беришди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ходими Шамшод Жафаровнинг таъкидлашича, ишчи гуруҳ аъзолари оилаларга кирганларида фақат муаммолар ёки камчиликни қайд этибгина қолмасдан, балки аҳолидан тушаётган таклиф ва ташаббусларни ҳам таҳлил қилишяпти.

Хуллас, бугун маҳаллада бўш одамнинг ўзи йўқ. Кимдир мевали дарахт кўчатлари парвариши билан машғул бўлса, яна кимдир бир парча томорқасида турли хил юмушлар билан банд. 

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати