Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

МУАЛЛИМ ДЕСАЛАР МЕНИ, ҚАНИЙДИ...

МУАЛЛИМ ДЕСАЛАР МЕНИ, ҚАНИЙДИ...

 Келажак эгаларига таълим бермоқ юрт эртасининг қандай бўлмоғини ҳал қилмоқ билан баробардир. Юртимизда баркамол авлодни тарбиялаш, малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим воситаси сифатида таълим соҳаси тубдан ислоҳ этилмоқда. Келажак авлод тарбиячиси бўлган муаллимларга эътибор кундан кунга ортиб бормоқда. Ўзбек Миллий академик драма театрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – O‘zLiDeP томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган “Устозлар, сизга таъзим!” деб номланган маърифий тадбир бунинг яққол намунасидир.

Байрам кечасига Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир гуруҳ ҳунармандлар, тадбиркор ва фермерлар таклиф этилди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов фидойи ўқитувчи-мураббийларни ушбу оммавий байрам билан самимий қутлаб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва бу жараёнда партиянинг иштироки хусусида тўхталиб ўтди.  

Фидойи устозлар, уста-ҳунарманд ва мураббийларга партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Мазкур эътибордан уларнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик балқиди.

– Мен ўқитувчиларга қаратилаётган эътибор учун чин кўнглимдан миннатдорман. Имтиёзли кредитлар асосида тураржой ҳамда автомашиналар олиш имкониятига эга бўлдик. Ўзим ҳам автомашина учун ҳужжатларимни топширдим, ­– дейди Миробод туманидаги 213-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Маҳлиё Розиқова. – Бугун ҳамкасбларимга O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилиши елкамиздаги масъулият юкини янада оширди.  Авваламбор, ўқитувчи учун ўқувчисининг камолини кўришдек ҳузур бўлмайди. Машаққатли меҳнатларининг муносиб тақдирланиши эса уни янада рағбатлантиради. 

Хушовоз хонандаларнинг дилтортар қўшиқларию сўз усталарининг аскиялари байрамга янада кўтаринки кайфият улашди.

Чарос ЁҚУБОВА,

“XXI asr”  мухбири