Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Муқобил энергия манбаи билан 9 сотихли иссиқхонадан йилига 450 миллион даромад олиш мумкин

Муқобил энергия манбаи билан 9 сотихли иссиқхонадан йилига 450 миллион даромад олиш мумкин

           Каттақўрғон тумани Каттакўрпа маҳалласида яшовчи Дилшод Мирзаев маҳалладаги ишни кўзини биладиган томорқачилардан бири. У 10 йилдан буён деҳқончилик қилади. Дилшод ака 17 сотих ерда иссиқхона ташкил қилган бўлиб, бугун бу касбнинг анча мунча сир-асрорларидан хабардор.

            – Деҳқончиликда ҳам тадбиркор бўлиб, фаровон яшаш мумкин. Мен томорқамдан  йилига 3 маротаба ҳосил оламан. Ҳозирда 8 ва 9 сотихли иссиқхоналаримга 5 200 туп помидор кўчатларини экканман. Ҳар бир туп кўчат 6 кгдан ҳосил берса, ўртача 30 тонна ҳосил оламан. Уларни 5 минг сўмдан сотадиган бўлсам, 150 миллион сўм бўлади. Энди бу даромадимни учга кўпайтирсангиз 450 миллион сўм. Лекин бу соф фойда эмас, бундан қилинган харажатлар айириб ташланади, - дейди тадбиркор Дилшод Мирзаев.

          Иссиқҳоналарда етишрилаётган сабзавот, полиз экинлари учун куз, баҳор,қиш фаслларида  иссиқлик энергияси стабиллиги муҳим ҳисобланади. Акс ҳолда деҳқоннинг меҳнати чиппакка чиқиши мумкин. Асосий харажат ҳам айнан иссиқлик энергияси учун сарфланади. 

Томорқадан фойдаланадиган тадбиркорларнинг даромадларини янада ошириш мақсадида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши фаоллари Муқобил Энергия манбаи яъни биогаз ишлаб чиқариш бўйича инновацион ғояларини илгари сураётган  Меҳрожиддин ва Сирожиддин Мухторовларнинг иссиқхона ташкил қилган тадбиркорлар билан учрашувини ташкил қилди.

         – Бизнинг услубимиздан фойдаланишда нафақат тадбиркор даромади ошади, балки аҳоли истеъмол бозорига экологик тоза маҳсулотлар етказиб берилади. Жаҳоннинг кўпгина давлатларида бу тажриба синовдан ўтган  ва амалиётда қўлланилмоқда, - дейди Меҳрожиддин Мухторов.

          Меҳрожиддин аканинг таъкидлашича,    5 кг қорамол чиқиндисидан 1 куб газ ишлаб чиқариш мумкин. “Қишлоқларимизда 15-20 талаб қорамол боқаётган фермерларимиз бор. 15-20 та қорамол чиқиндиларидан ишланган биогаз ва биоэнергия билан деҳқон  хонадонини, шунингдек, 10 сотихли иссиқхонасини   бемалол таъминлаш мумкин. Энг асосийси қайта ишланган қорамол чиқиндиси   биоўгитга айланади. Бу деҳқонларимизнинг экологик тоза маҳсулот етиштиришда қўл келади”. 

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

журналист