Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Наманганда 9 нафар аёл турли ғоявий хуружлардан сақлаб қолинди

Наманганда 9 нафар аёл турли ғоявий хуружлардан сақлаб қолинди

        O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да Давлат Дастурида белгиланган устувор йўналиш ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқоди ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши, айниқса, хотин-қизларини соғлом ҳаётга қайтариш, аҳоли ўртасида зарарли диний ғоялар таъсирига тушиш ҳолатларини олдини олиш, юртимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига рахна солаётган бузғунчи кучларга қарши кураш мақсадида “Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмас!” мазусига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.

         Давра суҳбатида Наманган вилоят хокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Наманган шаҳар хокимлиги, Наманган шаҳар ФХДЁ, Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят филиали ва Республика ОАВ вакиллари иштирок этишди.

         Шунингдек тадбирда Наманган шаҳар хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдуллаева:

        – Шаҳримизда аёлларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида коплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги натижасида Наманган шаҳридаги 9 нафар аёлларни турли ғоявий ҳуружлардан сақлаб, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари таъминланди. Бу каби адашган аёлларга керакли маслаҳатлар бериб, уларни муносиб иш ўринларига жойлашишларига амалий ёрдам беришимиз керак деб таъкидлади.

       – Вилоятимизда бугунги кунда 9003 нафар  аёллар партия аъзоси ҳисобланадилар, шундан Халқ депутатлари вилоят, тумун (шаҳар) Кенгашидаги 157 нафар депутатдан 25 нафарини ҳам аёллар ташкил этмоқда, дейди партия Наманган вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжанова. Депутат ва фаол аёлларимиз билан биргаликда вилоятимиздаги чекка-чекка ҳудудларда аёлларини қийнаётган муаммолар ўрганиб келинмоқда, хусусан Тўрақўрғон туманида ҳамкор ташкилотлар кўмагида 12 нафар ишсиз аёлларини иш билан таъминлашга эришдик. Бугунги тадбиримиздан кўзланган асосий мақсад ҳам аёлларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиб, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишларига кўмаклашиш.

           Тадбирда мавзуга доир тайёрланган видеолавҳа  ҳам намойиш этилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларни  қизиқтирган саволларга жавоблар олишишди ва бу каби тадбирларни доимий ташкиллаштириб боришга келишиб олишди.

                                                                                                                

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаоли