Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Наманганда O’zLiDeP фаоллари томонидан бўлажак тадбиркорлар учун қандай амалий ёрдамлар берилмоқда?

Наманганда O’zLiDeP фаоллари томонидан  бўлажак тадбиркорлар учун қандай амалий ёрдамлар берилмоқда?

        2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат Дастурида фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий-ташкилий шароитлар яратиш, тадбиркор ва ишбилармонлар, кичик бизнес вакиллари фаолияти учун кенг имкониятлар яратиб бериш вазифалари белгилаб берилди. Бу борада ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш,  уларни қийнаётган муаммоларнинг  ечимини топиб, фаолиятларини янада ривожланишига кўмаклашиш партия олдида турган муҳим масалалардан биридир.

         O’zLiDeP  Наманган шахар  Кенгаши  ташаббуси билан Наманган шахар Маданият коллежида  “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш -  жамият тараққиётининг мухим омили” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Партия фаоллари, “Ҳамкор банк” Наманган филиали бошқарув ўринбосари, “Zilol Fayz Invest” хусусий корхонаси директори “MUGUNGHWA” ўқув маркази рахбари ҳамда коллеж битирувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбир эндигина фаолиятини йўлга қўяётган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ташкил этилди.

          Тадбирда “Zilol Fayz Invest” хусусий корхонаси директори Бахриддин Иминов сўз олиб, ёшларни мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган кенг имтиёз ва имкониятлардан оқилона файдалниб, ишонч билан қадам ташлашга ундади, зарур бўлса ёш тадбиркорларга фаолиятларини ривожлантириш борасида керакли маслахатлар, йўналишлар беришга тайёр эканлигини билдирди.

          -2016 йил  16 нафар ходим билан “MUGUNGHWA” ўқув марказини очган эдик, дейди  унинг раҳбари  Жўрабек Каримов. – Ёш тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, фаолиятимизни янада кенгайтирдик. Ҳозирда ҳодимларимиз сони 30 дан ошди ва  300 дан ортиқ тингловчиларнинг билимини оширишга хизмат қиляпмиз.

           Йиғилиш давомида Савдо-саноат палатасининг Наманган шахар  тадбиркорликка кўмаклашиш маркази мутахассиси  М.Отабаев,“Хамкор банк” АТИБфилиали бошқарув ўринбосариМ.Холиқов,кредит бўлим мутахассиси К.Абдумажидовлар иштирокчиларга тадбиркорликни бошлаш учун зарур бўладиган  сармояни олишда банк билан ўзаро муносабатлар ва уларни расмийлаштириш юзасидан зарурий  маълумотлар бердилар.  Тадбир якунида саволларга  мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Соҳиба ГАППАРОВА,

O’zLiDeP  Наманган шахар Кенгаши 

аппарат раҳбари