Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Наманганда йўл кира қанчага ошди?

Наманганда йўл кира қанчага ошди?

        Наманган вилоятида шаҳар атрофи ва вилоят ичи-шаҳарлараро йўналишларда йўловчиларни 1 км масофага ташишнинг янги нархлари белгиланди. Унга кўра 2018 йил 8 январдан бошлаб вилоятда ушбу тариф автобусларда 70 сўмни, йўналишли таксиларда эса 80 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

         Вилоятда шаҳар атрофи ва вилоят ичи-шаҳарлараро йўналишларида йўловчи ташиш тарифлари охирги марта 2014 йил 5 августда белгиланган бўлиб, 1 километр масофага автобусларда 45 сўмни, йўналишли таксиларда 60 сўмни ташкил қилар эди. Ўша пайтдаги ёнилғи нархларига уйғун белгиланган мазкур тариф бугунги кун шароитида ташувчи корхоналарнинг сарф-харажатларини қопламай қўйган эди.

         Комиссия йиғилишида маълум қилинишича, ҳозирги кунда йўловчи ташиш транспорти парки асосан сиқилган табиий газга мослаштирилган бўлиб, 2014 йилдан бери ушбу ёнилғининг бир 1 кубометри нархи 950 сўмдан 1700 сўмга ошди. Қолаверса, 2017-йил сентябрь ойидан эркин валюта конвертатсияси жорий этилгани муносабати билан транспорт воситаларининг четдан олиб келинадиган эҳтиёт қисмлари кескин қимматлашган. Шунингдек, биргина 2017-йил давомида инфлятсия даражаси 14 фоизга ўсганлигини ҳам инобатга олиш лозим.

          Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда, Комиссия ташувчи корхоналарнинг 1 километр масофага бир йўловчини ташиш харажати ҳисоб-китобларини ўрганиб чиқиб, автобус ва йўналишли таксида йўловчи ташиш учун янги тарифларни белгилади.