Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Наманганлик 10 нафар тадбиркорга кичик саноат зонасидан жой ажратилади

Наманганлик 10 нафар тадбиркорга кичик саноат зонасидан жой ажратилади

       Наманган шаҳрида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистон  фаол  тадбиркорлари анжумани”да қабул қилинган Мурожаат мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасидаги ишларни янада ривожлантириш, тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалий мулоқот ташкил этилди. Бу ҳақда UzLiDeP.uz ёзди.

       Тадбирда Наманган шаҳар ҳокими, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Абдураззақов сўзга чиқиб, юртимиз равнақи учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган Давлат дастурининг қабул қилиниши, амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ислоҳотлар ягона олижаноб мақсад – изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик тамойилларга асосланган давлатни, адолатли жамиятни барпо этиш, инсон манфаати ҳамда унинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришга йўналтирилганлигини алоҳида таъкидлади.

       Тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Фракцияси аъзоси Наргиз Халилова томонидан “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида ўтказилган анжуманда қабул қилинган “Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаати”нинг мазмун-моҳияти кенг тушунтириб берилди.

         Мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Маъруф Муминов, “Асрор текстил” МЧЖ иш юритувчиси Ойбек Абдуллаев ва “Зилол файз инвест” МЧЖ Бахриддин Иминовлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

      Тадбир давомида Наманган шаҳридаги 10 нафар тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этиш ва янада кенгайтириш учун Наманган шаҳрида ташкил этилган “Хонобод” ва “Пахталиқкўл” кичик саноат зоналаридан жой ажратиш масаласи ҳал этиладиган бўлди.

           Мурожаатни кенг тарғиб этишга бағишланган тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Иброхим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлими мудири