Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Наманганнинг ҳолваси экспортга

Наманганнинг ҳолваси  экспортга

Экспортбоп маҳсулотлар сони кун сайин ортиб бораётгани қувонарли. Наманганлик якка тартибдаги тадбиркор Баҳром Мирсаидов ишлаб чиқараётган ҳолваларга қўшни Қирғизистон Республикасининг “Improd-aziya” корхонаси харидор бўлиб, “Ўзмиллийбанк” қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Наманган вилояти филиали ёрдамида 200 минг АҚШ долларилик экспорт шартномаси имзоланди.

– Қирғизистонлик ҳамкорларимизнинг талаби бўйича бир неча турдаги ҳолваларни яқин кунларда экспорт қилишни бошлаймиз, – дейди Баҳром Мирсаидов. – Тўғриси, маҳсулотимизга хориждан харидор топишда ва унга экспорт шартномаси тузишга яқиндан ёрдам берган “Ўзмиллийбанк” қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъект­лари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ходимларига раҳмат. Менимча, ўзбегимнинг қандолат маҳсулоти, айнан ҳолва илк бора экспортга йўналтирилаётир. Келгусида маҳсулот сифатига, қадоғига янада эътибор қаратган ҳолда унинг салмоғини ҳам, турини ҳам кўпайтириш ниятидамиз.

Жамғарма мутахассисларнинг маълумот беришича, ўзбек қандолат маҳсулотларига, хусусан, ҳолвага араб давлатлари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

                                                                                                                                                              Зиёдулла МЎМИНОВ,

“XXI asr” мухбири