Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Намунавий уй-жойларнинг сифатсиз қурилишига қарши чора топилди

Намунавий уй-жойларнинг сифатсиз қурилишига қарши чора топилди

        2017 йилда дастурга мувофиқ мамлакатимиз ҳудудларида барча қулайликка эга бўлган уч турдаги 15 мингта  янги замонавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жой қурилиши амалга оширилмоқда. 

       Айни пайтда қурилиши тўлиқ тугалланган уйлар босқичма-босқич фойдаланишга топширилмоқда.  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг маълумотига кўра, 15 декабргача 12 минг 819 та уйнинг қурилиши якунланди. 

      Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан қишлоқ массивларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши борасидаги чора-тадбирлар ва 2018 йилдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 

       2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастурига кўра уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги дастурда ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйлар учун 15 фоизни ташкил этмоқда. 

       Жорий йилда янги қурилаётган уй-жой массивларида давлат маблағлари ҳисобига инфратузилма иншоотлари қурилиши амалга оширилмоқда. 

     – Янги қурилган уй-жойларнинг сифати борасидаги муаммоларнинг олдини олиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш учун уй-жойларни қуриш билан шуғулланаётган корхоналарнинг 5 фоиз маблағи бир йилдан кейин уларнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади, – дейди “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси бош муҳандиси Шуҳрат Рустамов. – Бу маблағнинг ушлаб турилишига сабаб, агар шу даврда янги уй-жойда яшаётган аҳолидан сифат борасида мурожаатлар тушса, маблағ таъмирлаш ишларига сарфланади. Бундай шикоятлар бўлмаган тақдирда кафолат муддатидан кейин қурилиш ташкилотига мазкур маблағ қайтариб берилади.