Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

НАПОЛЕОН МУЗЕЙИМИ ЁКИ ЛУВР?

НАПОЛЕОН МУЗЕЙИМИ ЁКИ ЛУВР?

Лувр — дунёдаги энг катта музей бўлишдан ташқари, тарихдаги энг таъсирчан бадиий санъат коллекциялари уйларидан бири. Ушбу ажойибот, барокко услубидаги сарой ва музей – француз тилидаги “LeMusee du Louvre in French” – Париждаги Сеине дарёси бўйида жойлашган. Бу шаҳарнинг йирик сайёҳлик марказларидан ҳисобланади.

Лувр тарихи

Лувр дастлаб, 1190 йилда қалъадек қурилган, аммо XVI асрда шоҳ саройи бўлиб хизмат қилиш учун қайта қурилган. "Кўплаб биноларга ўхшаб, у йиллар давомида бунёд этилган ва яна қайта таъмирланган", дейди Амстердамдаги санъат тарихчиси, музей доценти Tea Gudek Snajdar ва маданият туристларидан блоггер.

Луврда шоҳона истиқомат қилиш даврида улкан ўсиш кузатилган. History.com сайтига кўра, деярли ҳар бир монархлар уни кенгайтирган. Бугунги кунда умумий майдони 652,3 (60,6 минг квадрат метр). 1682 йилда Louis ХIV Версал қироллик қароргоҳига кўчиб ўтгач, Лувр турли санъат академияларига айланди ва унинг ишчи аъзолари мунтазам равишда кўргазмаларни тақдим этишди.

Француз инқилоби даврида Louis ХIV ва унинг рафиқаси Маrie Antoinette Версалдан мажбуран кўчирилган ва Луврнинг расмий веб-сайтига кўра, Лувр ёнидаги Tuilleries Palace саройига қамалган. 1793 йил ўша ерда ўлимга маҳкум этилганлар.

1793 йилнинг августида Миллий Мажлис Лувр музейи сифатида 537 та расмлар тўпламини очди. Бироқ 1796 йилда бино билан боғлиқ муаммолар туфайли ёпилди. Napoleon музейни қайта очгач, 1801 йилда коллекцияни кенгайтирди ва музей “Musee Napoleon” деб ўзгартирилди.

 “Бу Лувр бугунги кунда дунёга машҳур музей бўлишида пойдевор яратган шахс - Наполеон Бонапарт эди”, деди Gudek Snajdar. “У Луврда санъат тўпламини яратиш учун масъул бўлишни хоҳлаган, шунинг учун уни 1802 йилда “Musee Napoleon” ўзгартирди. У дунёнинг турли бурчакларидан ажойиб санъат асарлари билан Франция музейини яратишни истади. Қолаверса, харбий юришлари, хусусий хайр-эҳсон ва комиссиялардан санъат асарларини олиб келиш орқали уни тўлдириб, янада кенгайтирди”.

Napoleonнинг ҳиссаси, жумладан, napoleon.org нашрига кўра, Белгия, Италия, Пруссия ва Австриядан ўлпонлар тўлаш ишларини бузганидадир. Чунки 1815 йилда, Napoleon “Fontainebleau” шартномасидан воз кечганида, уларнинг 5000 тага яқин асарлари ўз мамлакатларига қайтарилган. Францияга фақат бир неча юз асарни сақлаб қолишгагина рухсат берилган эди ва шундан кейин Лувр ўзининг асл исми ва асл ҳолига қайтди.

Napoleonдан сўнг, Лувр яна кенгайишда давом этди. Кўп қаватли Лувр мажмуаси XIX асрнинг ўрталарида Napoleon III ҳукмронлиги остида тўлдирилди.

Лувр асарлари ва бошқа асарлар

Лувр коллекциясидан Миср антикварлари, қадимги юнон ва рим ҳайкаллари, Эски Мастерлар (1800 йилгача бўлган таниқли европалик рассомлар) ёрдамида тўпланган ва француз зодагонларидан олинган тож қимматбаҳо тошлар ва бошқа асарлар ўрин олган. Милоддан аввалги VI асрдан XIX асрга қадар унинг 35 000 дан ортиқ асарлари ҳар қандай вақтда намойиш этилган. Намойишлар саккизтага бўлинган: Шарқнинг қадимги антикварлари; Миср қадимийлари; Юнон ва Рим антикварлари; Ислом санъати; Ҳайкаллар; Йиллик санъатлар; Суратлар; ва гул босилган асарлар ва чизмалар.

Саволсиз, Луврнинг энг машхур асари, бу ташриф буюрувчиларнинг барчасини жумбоқли кулиши билан ўзига махлиё айлаган Leonardo da Vinchiнинг “Mona Lisa” асаридир. Бу кичкина, дурдона расм - фақат 21 дюмдан 33 дюм (53 дан 77 сантиметрга) тенглашиб, шиша билан қопланган ва соқчилар томонидан доимий қўриқланган.

Моҳинур ҚОДИРОВА
тайёрлади.