Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нарпайлик Ҳамида Юсупова: фермерлик мактаби очаман

Нарпайлик Ҳамида Юсупова: фермерлик мактаби очаман

Нарпайлик Ҳамида опа Юсупова раҳбарлигидаги фермер хўжалигига O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши ходимлари ҳормангга боришганида опадан шу хабарни эшитиб хурсанд бўлишди.

Мақташга арзийди, “Ҳамида Юсупова” фермер хўжалиги ўзи етиштираётган мева-сабзавот, парранда гўшти, балиқ маҳсулотлари билан бутун вилоят бозорларини таъминлаб келмоқда.

– Жамоат ишларига қандай вақт ажратасиз, бу сизга оғирлик қилмайдими, деб сўрайди кўпчилик, – дей­ди Ҳамида опа. – Аксинча, элнинг ташвиши одамга куч бағишлайди. Бу йил ҳам пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажардик. Кўриб турганингиздек, теримчилар қаторида туриб пахта теришга киришиб кетганмиз. Бу мен учун ўзгача завқ беради.

Таъкидлаш керакки, фермер хўжалиги раҳбари, O‘zLiDeP қуйи бўғини етакчиси Ҳамида Юсупова узоқ йиллардан буён хайрли ишларда ҳам бош-қош бўлиб келмоқда. Келгусида фаолиятини янада кенгайтириб, хотин-қизлар учун фермерлик мактабини очишни режалаштиряпти.