Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Нархлар ошишига нима сабаб бўлаётгани тўғрисида Иқтисодиёт вазирлиги ўз изоҳини берди

Нархлар ошишига нима сабаб  бўлаётгани тўғрисида Иқтисодиёт вазирлиги ўз изоҳини берди

    Нарх-навонинг кескин ошаётгани, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви бугун кўпчиликнинг муҳокама мавзусига айланган. Айримлар нархларнинг ошишига ойлик маошларнинг ошганини бош омил қилиб кўрсатса, бошқалар хорижий валюта курсининг ўзгариши билан боғламоқда.

         Аслида-чи? Нархлар ошишига нима сабаб бўлмоқда? Ушбу саволлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўз изоҳини берди, деб ёзади ЎзА.

         Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида мамлакатимизда инфляция даражаси 14,4 фоизни ташкил қилган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари (умумий инфляция даражасининг 48,0 фоизи), ноозиқ-овқат товарлари (39,6 фоизга ошган) ҳамда хизматлар тарифларининг (12,4 фоизга ошган) ошиши инфляцияни шакллантирувчи асосий сабаблар бўлган.

         Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши таҳлил қилинганда нархларнинг юқори ўсишига таъсир кўрсатувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан:

        Қиш-баҳор мавсумида зарурий миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборхоналар, музлаткичлар етарли даражада эмас.

        Вилоятлар ва туманларда фаолият кўрсатувчи иссиқхоналар талаб доирасида электр-энергия, иссиқлик ва бошқа зарурий манбалар билан таъминланмаган. 

     Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизими етарли даражада ташкил қилинмаган. 

        Маълумот учун: 2017 йилда олма ва нок нархи – 71, фоизга, узум – 79,6 фоизга, пиёз – 44,2 фоизга, сабзи – 23,6 фоизга, бодринг – 187,3 фоизга, помидор – 63,2 фоизга ва картошка – 64,2 фоизга ошган ҳамда уларнинг умумий инфляция даражасига таъсири 22,7 фоизни ташкил қилган.