Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Навоий иссиқлик электр станциясида қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

Навоий иссиқлик электр станциясида қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

Бугунги ҳаётимизни барқарор электр энергиясиз тасаввур этиш қийин. Энергетика тизимининг сифатли фаолият кўрсатиши ҳудудлар инфратузилмасини тубдан яхшилаш, иқтисодиётнинг янги тармоқларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Навоий иссиқлик электр станцияси Қизилқум ер ости бойликларини ўзлаштириш, тоғ-кон саноати ва ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этишда муҳим ўрин тутади. 1963 йилда ишга тушган станция дастлаб атига 25 минг киловатт қувватли станция билан иш бошлаган корхона мустақиллик йилларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига фаолиятини кенгайтириб борди.

2012-йилда қурилиши ниҳоясига етказилган Япониянинг “Мицубиси” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 478 мегаволт қувватга эга бўлган буғ-газ қурилмаси ишга туширилгач йилига қўшимча равишда 2 миллиард 800 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа ҳисобидан шартли ёқилғи истеьмолини 1,8-марта камайтиришга, ҳар йили 400 миллион куб метр газни тежаш ёки 110 миллион доллардан ортиқ маблағни иқтисод қилишга эришилди.

Айни пайтда Навоий ИЭС да иш қизғин паллага кирган. 2020 йилнинг бошларида ишга туширилиши режалаштирилган янги қуввати 450 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси йилига қўшимча 200 гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 1 киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғининг сарфи камайиши ҳисобидан йилига ўртача 330 миллион куб метр табиий газ тежалади.

Навоий иссиқлик электр станцияси нафақат саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда маиший-коммунал секторни балки кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам иссиқлик ҳамда электр энергияси билан таъминловчи асосий манбаа ҳисобланади.

– Қарийб ўн бир йилдан бери олти гектар ерда иссиқхона фаолияти билан шуғулланаман, –  дейди “Муҳаббат боғи” хусусий корхонаси раҳбари, депутат О. Каримов. – Охирги пайтларда иссиқлик энергиясидаги пасайишлар туфайли муқобил энергиялардан фойдаланишга мажбур бўлаяпмиз, янги лойиҳалар ишга туширилиши биз тадбиркорларни имкониятларимизни кенгайтиради.

Корхонада белгиланган лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгач 2023 йилда станциянинг жами ишлаб чиқариш қуввати 2 минг 258 мегаваттга етади.

 

Х.ЗАЙНИДДИНОВ,

 O‘zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий

партия ташкилоти СТМ раҳбари