Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Навоий вилояти ҳокими 8-синф ўқувчисига “Spark” совға қилди

Навоий вилояти ҳокими 8-синф ўқувчисига “Spark” совға қилди

      Навоий вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Навоий давлат педагогика институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳамкорлигида «Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

        Халқаро анжуманда Туркия, Россия, Эрон, Авғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Мўғилистон давлатларининг олимлари ҳамда ўзбек академиклари Бахтиёр Назаров, Тўра Мирзаев, Наим Каримовлар ҳамда бир гуруҳ адабиётшунос олимлар қатнашди.

        Халқаро анжуман доирасида ғазалхонлик танлови ташкил этилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълумот берди.

      Ушбу танловда 100 дан ортиқ вилоят ёшлари қатнашди.

     Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят сардорлар Кенгаши сардори Иброҳим Ғаффоров 1-ўринни кўлга киритиб, Навоий вилоят ҳокими Кобул Турсунов томонидан Spark автомашинаси билан тақдирланди.