Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Навоийда яна умумий қиймати 47,2 миллиард сўмлик 8 та 7 қаватли турар жой бинолари қурилмоқда

Навоийда яна умумий қиймати 47,2 миллиард сўмлик 8 та 7 қаватли турар жой бинолари қурилмоқда

             Мамлакатимизда аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда намунали уйлар қурилишига катта эътибор қаратилмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида минглаб оилалар ҳар томонлама қулай ва арзон турар жойларга кўчиб кирганининг ўзиёқ фикримиз тасдиғидир. Хўш саноатлашган шаҳар — Навоийда бу борада қандай ишлар амалга оширилаяпти? Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва олдини олиш чоралари кўрилаяптими? O‘zLiDePнинг Навоий шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу масала юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари Иброҳим Қодировнинг ахборот эшитуви бўлиб ўтди.

             — Кўп квартирали уйларни қуриш, реконструкция ишлари бош режага асосан 18-кичик туман ҳудудидан ер майдони танланиб, ўтган йили қиймати 22,4 миллиард сўмлик 210 хонадонли 5 та 7 қаватли турар-жой бинолари қурилиб фойдаланишга топширилди, — деди шаҳар ҳокими ўринбосари ўз ахборотида. — Айни аҳоли мазкур уйларда истиқомат қилмоқда. Шунингдек, 2018 йил дастурига асосан ушбу ҳудудда яна умумий қиймати 47,2 миллиард сўмлик 8 та 7 қаватли, 336 та хонадондан иборат бўлган турар жой бинолари қуриш ишлари жададллик билан олиб борилмоқда. Мазкур объектларда “151 сонли Қурилиш монтаж поезди” МЧЖ ва “Темур Малик” МЧЖлар томонидан қурилиш-мантаж ишлари олиб борилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу қурилиш обектлари учун имтиёзли равишда бир дона ғишт 750 сўм, бир килограмм цемент 367 сўм, бир тонна металл 4,5 миллион сўмдан берилаётгани нарх-навонинг ошиб кетишини олдини олаяпти.

              Савол-жавоб, баҳс мунозара руҳида ўтган эшитувда Навоий шаҳар Кенгаши депутати Ғолиб Назаров қурилиш ишларининг сифатига алоҳида тўхталди. Шунингдек, Жумладан, “Лочин” маҳалласидаги Бошланғия партия ташкилоти раҳбари Мурод Раҳматовнинг қурилишдаги камчиликларни рўй-рост кўрсатиб берганлиги барчани ўзига тортди. Хусусан, у “Умид” маҳалласида қурилган кўп қаватли арзонлаштирилган уйлардаги лифт ишламаётганлиги, бу эса ўз навбатида шу ерда яшовчи қариялар, ногиронлар, хотин-қизларга қийинчилик туғдираётганини билдирди. Бу масалада шаҳар ҳокими ўринбосари шу куннинг ўзида амалий ёрдам беришга ваъда берди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,

 “XXI asr” мухбири