Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нега 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаётган тадбиркорга 10 гектар ер ажратилмаяпти?

Нега 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаётган  тадбиркорга 10 гектар ер ажратилмаяпти?

         Бугун хорижда тажриба оширган ватандош мутахассисларимизнинг ўлкамизга қайтаётгани, шу билан бирга, тадбиркорликни ривожлантириш учун каттагини сармоя олиб кираётгани қувонарли, албатта. Айни пайтда чет элда яшаб туриб, ўзи туғилиб ўсган Ватанда  тадбиркорликни йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида бўлган юртдошларимиздан бири   Роман Гольберг.  У Океан ортида “GRP International Inc.” корпорациясининг таъсисчиси.

        – Лойиҳаларимиздан яна бири – Бухоро вилоятидаги йод қазиб олишга ихтисослашган “Asian Pharmaceutical Industrial Group KRG” қўшма корхонаси билан боғлиқ. Ҳозирда 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиб, дастлабки босқичда 40 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши сустлашиб қолган. Негаки, дастлабки келишувларга кўра корхонамизга Олот туманидан 10 гектар ер ажратилиши керак эди. Бу борада айрим муаммолар сақланиб қолмоқда. Умид қиламизки, бу масалалар тез орада бартараф бўлади, дейди Роман Гольберг.

        Президентимиз Шавкат Мирзиёев иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ғоят муҳимлигини ҳар бир чиқишларида бот-бот таъкид­лаётганлиги бежиз эмас. Бу бугунги инновацион ғоялар даврининг энг муҳим талабидир. Шундай экан, бу борада айрим ҳудудларда учраётган бу каби муаммоларга бефарқ қараб бўлмайди.  

Аввал маълум қилганимиздек, мақоланинг тўлиқ матнини "XXI ASR" газетасининг 6-сонида ўқишингиз мумкин.