Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нега ёмғир айрим кунларда ёғади?

Нега ёмғир айрим кунларда ёғади?

Осмонга боққанимизда, кўзимиз оғиркарвон булутларга тушиши биланоқ, ёмғир ёғса керак, деган хаёлга борамиз. Биз буни емғир  еғиши учун зарур бўлган бирдан-бир нарса, деб ўйлаймиз. Аммо аслида ёмғир  узоқ ва мураккаб жараён натижасидир. 

Ёмғир ёғиши учун қуёш, ер ва атмосфера бир-бирига ўзаро таъсир этиши керак. Бу жараён қуёш ерни қиздиришидан бошланади. Қизиш натижасида океан, денгиз, кўл ва дарёлардаги сувлар буғлана бошлайди. Сув буғи хаво билан аралашади. Бу жараён буғ ҳосил бўлиши деб аталади. Юқорига кўтарилаётган иссиқ ҳаво атмосферага сув буғини олиб келади. Юқорига кўтарилган буғ совиб, ундан булут ҳосил бўлади. Бу жараён конденсация деб аталади. Булут ичидаги увоққина томчилар катталашиб, тобора кўпроқ  намни йиға боради. Ниҳоят, томчилар катталашиб, хаво  оқимлари тутиб қололмайдиган даражага етади ва ерга ёмгир бўлиб ёғади.

Энди нега емғирнинг ҳосил бўлиши жараёни фақат маълум бир вақтда кечишини аниқлайлик. Бу жараённинг биринчи босқичи – буғ ҳосил бўлиши доимо кундузи, қуёш чиқиб турган пайт рўй беради. Аммо кўринмас буғ  ҳар куни ҳам ўта майда зарралардан таркиб топган ва кўзга кўринадиган булутларга айланавермайди. Бунинг сабаби буғ  конденсацияланиши учун маълум бир юза керак бўлади. Агар  ҳавода чанг заррачалари оз бўлса ёки, умуман, бўлмаса, конденсация юз бермайди.  Томчилар пайдо бўлишига муз ва қорнинг майда кристаллари  ҳам ёрдам бериши мумкин. Одатда, ёмғир ёғиши учун иссиқ ҳаво массасининг совуқ  ҳаво массаси томон ёки аксинча ҳаракати талаб этилади. Иссиқ хаво массаси таркибида булут ва намлик бор, улар совуқ  хаво массаси таъсирида совигач, сув томчилари ҳосил бўлади ва ерга ёмғир бўлиб  ёғади.

Бир ёмғир томчиси ҳосил бўлиши учун 100 миллион донага яқин ўта майда томчилар керак бўлади. Булут ҳосил бўлиши учун эса бундай томчилардан миллион-миллионлари талаб этилади. Бунда эни, бўйи ва баландлиги 1 км бўлган булут таркибида, тахминан, 790 тонна томчи, тахминан, 7 940 тонна буғ  ҳолидаги сув мавжуд.

Сардор АМИНЖОНОВ
тайёрлади.