Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

So`ngi habarlar:
Biz tarmoqlarda:

Ногирон хотин-қизлар билан якка тартибда ишлаш тизими жорий этилади

Ногирон хотин-қизлар билан якка тартибда ишлаш тизими жорий этилади

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матмуот хизмати маълумот берди.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

         Йиғилишда хотин-қизлар қўмиталари фаолияти қониқарсиз экани, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга кўмак бериш, эрта никоҳлар, ажрашишлар ва аёллар жиноятчилигининг олдини олишга етарлича эътибор берилмагани таъкидланди.

     Охирги йилларда ажрашишлар сони ҳар йили 10-11 фоизга ошиб боргани ташвишланарлидир. 2017 йилда 31 мингдан зиёд ажралиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда. Аёллар ўртасида жиноятга қўл уриш ҳоллари кўп учрамоқда.

    Топшириқларга мувофиқ, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг барча бўғинларидаги раҳбарлар фаолияти танқидий ўрганилиб, вазифасига нолойиқ кадрлар ўзгартирилади.

    Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва ногирон хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, улар билан якка тартибда ишлаш тизими жорий этилади.