Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нострификация мезонлари қандан бўлади?

Нострификация мезонлари қандан бўлади?
              Саволга Президентнинг виртуал қабулхонасида қуйидагича жавоб берилади:

           Низомга мувофиқ, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялашда ушбу давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олингандан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига мослиги аниқланади. Эквивалентликни қайд этиш махсус экспертиза орқали ўтказилади.

            Махсус экспертиза қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

- ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни ҳамда мувофиқлиги;
- кириш синовларининг мавжудлиги;
- имтиҳонлар ва синовлар тизими;
- таълим олувчининг ўқиш давридаги баҳолари (эришган натижалари, рейтинги, ўзлаштириши);
- ўзлаштирилган фанлар ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);
- амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги;
- якуний малака аттестациясининг мавжудлиги ва даражаси;
- битирув малака ишининг мавжудлиги;
- қўшимча таълимнинг мавжудлиги.

            Олинган билимлар ва тажриба якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан ўқув режалари ва таълим услубиятида бўлиши мумкин бўлган фарқларни эътироф этган ҳолда баҳоланади.