Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нукусда 14 нафар ногиронлиги бор тадбиркорлар 106,9 миллион сўм солиқдан озод этилди

Нукусда 14 нафар ногиронлиги бор тадбиркорлар 106,9 миллион сўм солиқдан озод этилди

       Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zliDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

      Унда жорий йилнинг биринчи чорак якунларига кўра Нукус шаҳари давлат хизматларини кўрсатиш марказида юридик шахс сифатида янгидан 197, қайта 205 жами 405та корхона давлат рўйҳатидан ўтган бўлса, жисмоний шахслардан 345 янги, 159 қайта жами 504та якка тадбиркор рўйҳатга олингани ҳақида Давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматларини кўрсатиш маркази, «Ҳунарманд уюшмаси», АКБ «Микрокредитбанк», АК «Ипотека банк» ҳамда АКБ «Агробанк» маъсул ходимлари таъкидлаб ўтди.

            Шунингдек, Нукус шаҳар Давлат солиқ инфекциясининг тегишли бўлими томонидан якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи 3 006 та фуқаро рўйҳатга олинган бўлса, шундан  1 658таси савдо-содиқ билан, 324 таси аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи, 18 таси тадбиркор ҳунарманд ҳамда хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари билан шуғулланиш мақсадида яна 1006та якка тадбиркор рўйҳатдан ўткан.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги Фармонида ногиронлиги бор фуқароларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишнинг аниқ чора-тадбирлари белгилаб берилган, дейди салиқ инспекцияси бўлим мудири А.Утеев. – Фармонга асос  Нукус шаҳридан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйраҳитан ўткан I-II гуруҳ ногиронлиги бор бўлган 14 нафар фуқарога белгиланган даромад солиғидан имтиёзлар белгиланиши натижасида тадбиркорлар 106,9 миллион сўм миқдоридаги солиқ тўламидан озод этилди.

            Микрокредитбанк АКБ Қорақалпоғистон Республикаси филиали Нукус амалиёт бўлимида тадбиркорлар учун қатор қулайликлар яратилган. Банк томонидан таклиф этилган “смс банк”, “мобил банк”, “интернет банк” каби замонавий интерактив хизмат турларидан мижозлар доимий равишда фойдаланиб келмоқда,- дейди Нурқасын Абдирасулиев.

            Йиғилиш якунида депутатлар томонидан  кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

O’zliDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати