Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Нукусда 21 нафар, Элликқалъада 37 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Нукусда 21 нафар, Элликқалъада 37 нафар хотин-қизлар бепул  тиббий кўрикдан ўтказилди

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Нукус шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 4 апрель кунги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматни янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш – O‘zLiDeP эътиборида” мавзусида Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида маҳалла хотин-қизлари билан амалий мулоқот ва бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Республика Онкология диспансери, Саломатлик илим тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, тиббиёт муассасаси ходимлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

           – Саратон бези (мастопатия) касаллиги аёллар  орасида 18-45 ёш оралиғида учраса, бачадон бўйни саратони билан 40 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёлларимиз орасида учрамоқда. Бунинг учун ҳар бир аёл ўз вақтида ўз соғлигига беэътибор бўлмаса, вақтида муаложаларини олиб турса касалликнинг олдини олган бўламиз,- деди Республика онкология диспансери радиолог шифокор Т.Нурманова.

Ўтказилган тиббий кўрик натижасида 21 нафар хотин-қизларимиз бепул тиббий кўриклардан ўтказилди.

Ана шундай  хотин-қизлар билан амалий мулоқот шаклида ташкил этилган бепул тиббий кўриклардан яна бири O‘zLiDeP Элликқалъа туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Гулистон” ОФЙдаги “Ойқала” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб ўтди.

              –Маҳалламизда 1 минг 139 та хонадон истиқомат қиладиган бўлса, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқ врачлик пунктимизда тиббий асбоб-анжомлар, замонавий ускуналар билан таъминланиб, барча шароитлар яратилган,– деди “Ойқала” ҚВП шифокори М.Юсупова.

Жумладан ушбу тадбир дамомида 37 нафар хотин-қизларимиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилганда, 6 нафарида буйрак касаллиги, 3 нафарида эса ўт қопи касаллиги, 1 та аёл ҳомиладорлик билан, 7 нафар аёлда жинсий касаллик,  2 нафари эса лор касаллиги борлиги аниқланди.

Юқоридаги текширишлар натижасида аниқланган касалликлар бўйича 19 нафар кишига даволаниш учун шаҳар касалхонасига йўлланмалар берилди.          

 

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ходими