Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нукусда туркиялик шифокорлар 200 га яқин беморни операция қилади

Нукусда туркиялик шифокорлар 200 га яқин беморни операция қилади

3-9 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги педиатрия тиббиёт маркази ва онкология диспансерида туркиялик шифокорлар 200 га яқин беморни пластик ва гинекологик операция қилади. Бу ҳақда "Turon24" манбаси хабар тарқатди.

Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жарроҳлик амалиётлари бепул ўтказилади. Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида ўтказилаётган “Саломатлик ҳафталиги” акцияси доирасида икки мамлакатдан жами 38 нафар тиббиёт мутахассиси 600 га яқин беморни тиббий кўрикдан ўтказади.

Оғир операцияларга эҳтиёжи бўлган беморларни Туркияда даволанишларини таъминлаш ҳам режалаштирилган. Бунда барча харажатлар Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – "TIKA" томонидан қопланади.

Маълум бўлишича, "TIKA" ҳамда Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида 2009-2017 йиллар давомида бундай акциялар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида 11 маротаба ўтказилган.
Ушбу акцияларда 18 ёшгача бўлган 3 637 та бола ва ўсмир тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1 049 таси бепул операция қилинган. Саломатлик ҳафталиклари ҳозирга қадар 2009-2010 йилларда Нукус шаҳрида, 2011-2017 йиллар оралиғида эса Самарқанд, Наманган, Бухоро, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ташкил этилган.