Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нуробод туманида қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарга эҳтиёж катта, бироқ...

Нуробод туманида қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарга эҳтиёж катта, бироқ...

         Туманда 6 та хусусий корхона ҳамда фермер хўжаликларига қарашли 100 минг бошдан ортиқ қўй ва эчки боқиляпти. Икки мавсумда ҳар бир бош ҳайвондан 1,5 килограмгача жун қирқиб олинади. Аммо ана шу табиий хомашё­нинг жуда оз қисмидангина қишлоқлардаги хотин-қизлар ип йигириб, гилам тўқишяпти, асосий улуши Бухоро вилоятидаги жунни қайта ишловчи корхонага сотиб юбориляпти.

         – Ҳар йили қўй ва эчкилардан 15-18 тоннагача, туялардан эса 250-300 кило сифатли жун йиғиб оламиз, – дейди “Сахобота Қоракўл насл” чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ раиси Дўстали Қаҳҳоров. – Бир-икки йил илгари жунни ишчиларга иш ҳақи сифатида арзонгаровга бериб юборардик. Уйда ўтирган хотин-қизлар ундан гилам тўқиб, бозорга чиқарарди. Бухорода жунни қайта ишловчи корхона ташкил этилди-ю, бу маҳсулотнинг эгаси топилди. Бир килограмини 500 сўмдан олиб кетишаётган эди, шу йилдан килоси 2 минг сўмгача чиқди, дейишяпти...

           Дарҳақиқат, шундай. Гўшт ва сут масаласида ҳам аҳвол бундан яхши эмас. Одамлар шундоққина олдиларидаги хазинадан бебаҳра яшаётгандек. Қишлоқларда жун, гўшт ва сутни қайта ишловчи, улардан хилма-хил маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қачон бунёд этилади? Бу саволга мутасаддилардан ҳам жўяли жавоб ололмадик.

            Уларни ҳал қилиш учун эса, албатта, маблағ зарур. Хомашёни қайта ишлайдиган, ички ва ташқи бозорларга тайёр маҳсулот чиқарадиган корхоналари деярли бўлмаган туман эса, турган гапки, пул етишмовчилигидан қийналади, аста-секин қолоқликка юз тутади. Демак, туманда саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. 

 Муҳаббат РАВШАНОВА,

Беҳзод ИСРОИЛОВ,

“XXI asr” мухбирлари