Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нуротада 800 гектар лалми ерга уруғлари экилган “Ҳаёт дарахти” 5-6 йилга ҳосилга киради. Даромад эса...

Нуротада 800 гектар лалми ерга уруғлари экилган “Ҳаёт дарахти” 5-6 йилга ҳосилга киради. Даромад эса...

               Бу маҳсулот Европа минтақларида “Яшил олтин”, Осиёда “Ҳаёт дарахти”, форс мамлакатларида “Бойлик ва мўл-кўллик рамзи”, Юнонистонда “Сеҳрли ёнғоқ” деб номланади.
            Энг иқтисодий жиҳати - газ, электр қуввати талаб этмайди, суғориладиган ер талаб этмайди, ўсимликнинг илк 2 йиллик бошланғич давридагина томирлагунча баклашка идиши билан томчилатиб сув берилса бўлгани! Ҳалқимиз боғбонларининг минг йиллик тажрибасининг ўзи бу ишнинг қойиллатиб бажара олишига асос, исбот бўла олади. Ҳозирда, бу борада республикамизнинг бир нечта вилоятида улкан ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Бизнинг Навоий вилоятимизнинг Нурота туманида ҳам шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари томонидан вилоятимизга ташрифлари чоғида писта бодом плантацияларини ташкил этиш учун 10 минг гектар лалми ерлар ажратилган бўлиб, жорий йилнинг март ойида ушбу ерларнинг 800 гектарига писта бодом уруғлари экиб чиқилди.
            Ушбу ўсимликнинг ҳосилга кириш даври 3 йил эмас, балки 5-6 йилдир. Даромад эса10 йилдан кейин олинади. Аммо тарих учун бу ҳеч нарса эмас, қолаверса, ушбу дарахтнинг умри минг йиллик экани, келгуси авлодларимиз учун, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиёти учун 1000 йиллик гаровдир! Бизлардан эса, 10 йилгина меҳнат қилиш талаб этилади, холос! Аммо келажакда, хандон писта етиштириб берувчи мамалакатларнинг етакчиларига айланамиз! Чунки, тарихда шундай ҳам бўлган! Бу ўсимликнинг ватани аслида ўзимизнинг диёр!

            Ҳозирда сувсиз қақраб ётган лалмикор ерларимизда, тоғолди ҳудудларимизда бир пайтлар “ХАЁТ ДАРАХТИ” номини олган хандон пистанинг плантациялари бўлган. Бир замонлар бу ўсимликнинг 20 дан ортиқ навлари мавжуд бўлиб, айнан бизнинг диёримиздан бошқа минтақаларга тарқалган!
            Биолог олимларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида барча навлар қайтадан тикланмоқда. Хандон писта - юқори таъми ва калорияси туфайли жаҳон бозорида грек ёнғоғи ва бодомга қараганда 3 - 4 марта қимматлироқ экани, донаги зайтундан ҳам кўп ёғ берувчи экани билан баҳоланади.

А.Холиқов

                                                                                                                                                      O‘zLiDeP Навоий вилоят 
                                                                                                                                                     Кенгаши бўлим бошлиғи