Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Нурсултон Назарбоевга умрбод Турк кенгашининг фахрий президенти мақоми берилди

Нурсултон Назарбоевга умрбод Турк кенгашининг фахрий президенти мақоми берилди
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга умрбод Турк кенгашининг фахрий президенти мақоми берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги томонидан тарқатилган Турк тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг баёнотида таъкидланади.
 
Маълум қилинишича, бу ташаббус Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон томонидан илгари сурилган ва “1990 йиллар бошларидан бери турк дунёсини бирлаштириш ва турк интеграция ташкилотини тузишдаги Нурсултон Назарбоевнинг ролини инобатга олган ҳолда” Турк кенгашига аъзо давлат етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган.
 
“Буюк етакчи Нурсултон Назарбоевнинг ғоя ва лойиҳалари келажакда ҳам Турк халқларининг саъй-ҳаракатларида дастуриламал бўлаверади”, – дейилади баёнотда.


ЎзА