Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ? УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ...

ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ? УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ...
Яқинда хизмат сафари билан Андижонга бордик. Кўпчилик эдик. Шу боис меҳмонхона топиш қийин бўлди. “Андижон” меҳмонхонасига зўрға жойлашдик. Нархи бошқаларидан деярли фарқ қилмайдиган бу жой умуман талабга жавоб бермайди. Икки кун ётдик иложсизликдан. Шароити ачинарли даражада. Пашша-чивин, суваракларни-ку сўраманг. Хона мебеллари чанг­лиги учун хизматчилардан артиб бериш­ларини илтимос қилдик. Хоналарда қўланса ҳид бор. Эрталаб чиқиб кетамиз, кечроқ  кайтамиз. 
Ишонсангиз, бу меҳмонхонада ҳатто нонуштаям берилмаскан. Пулимизга сотволамиз, десак ҳам йўқ. Иш бошқарувчи ва ёши каттароқ аёлга салгина эътироз билдириб балога қолдим. “Ёқмаса, бошқа жойга кетинглар” дейишди жаҳл аралаш. Биз-ку, бу каби одатий ҳолатларга кўникиб кетганмиз, лекин яқин-узоқроқдан   келганлар фалокат босиб шу меҳмонхонага тушиб қолса, не бўларкин? Шарманда бўламиз. Бундай усти, кўриниши ялтироқ, ичи эса қалтироқ бинолар кимга керак?
Гули Али 
(Фейсбукдан олинди)