Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Олимлар қариш жараёнини ортга қайтаришга муваффақ бўлди

Олимлар қариш жараёнини ортга қайтаришга муваффақ бўлди

АҚШнинг Алабама университети олимлари гуруҳи биринчи марта митохондрия вазифасини қайта тиклаш асосида ҳайвонларда ёшартириш соҳасида тадқиқот ўтказди. Иш давомида мутахассислар сичқонларни қаритиб, кейин уларни ёшартиришга муваффақ бўлган.

Олимлар кемирувчилар митохондрияси ДНКсига ПОЛГ генига тааллуқли мутацияни киритган. Мазкур бирлашув митохондрияда маҳаллийлаштирилган ва у митохондриал ДНКнинг репликацияси ва қайта тикланишида иштирок этади. Бу ҳақда “Daryo.uz”да ёзилди.

Тадқиқот давомида аниқланишича, ПОЛГ генининг зарарланиши митохондрия вазифаларининг бузилишига сабабчи бўлади. Бу ўз ўрнида энергия захираларини камайтиради ва қариш белгиларининг пайдо бўлишига олиб келади.

Якунда сичқонларнинг уруғланган тухум ҳужайрасига мутация билан ПОЛГ генининг қўшимча нусхаси киритилган. ДНК “ҳаракатга келган” ва доксициклин антибактериал препарати мавжудлиги шароитида полимераза ишлаб чиқаришда иштирок этишни бошлаган. Бу антибиотикни сичқонларнинг овқатига қўшиш бошланган, бир неча ҳафтадан кейин уларда қарилик белгилари пайдо бўла бошлаган.

Шундан кейин, доксициклин овқатдан олиб ташланиши билан ПОЛГ мутант нусхаси фаоллигининг блокланиши бошланган, ўз навбатида, кемирувчилардаги қариш симптомлари тўлиқ ортга қайтган.