Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда нималарга эътибор қаратилди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда нималарга эътибор қаратилди?

     Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида қонун ижодкорлиги фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб ёзади бу ҳақда фракцияси аъзоси Қаҳрамон Эргашев ўзининг "Facebook" ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали.

         Йиғилишда O`zLiDeP ва Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг маълумотлар базаси ва интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, тайёрланган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, шунингдек қонунчиликдаги долзарб муаммолар бўйича давра суҳбатлари, жамоатчилик муҳокамалари, социологик сўровлар ва бошқа шаклларда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.