Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилади?

Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилади?

2019 йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ялпи мажлис кун тартибига мамлакатимиз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичида белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга, барча соҳада олиб ­борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш ­йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.

Янги таҳрирдаги ­“Туризм тўғрисида”ги, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги, “Қурол тўғрисида”ги, ­“Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.

Сенаторлар томонидан Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.
Сенат аъзолари Истиқболли туризм йўналишида Ўзбекистон халқаро имиджини ошириш чоралари тўғрисида, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати тўғрисида ҳукуматга парламент сўровлари юбориш масаласини муҳокама қиладилар, шунингдек, илгари юборилган парламент сўровлари натижаларини кўриб чиқадилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ва­колатларига тааллуқли ­бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг йигирманчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун ишчи гуруҳ тузилди.

Шунингдек, мажлисда Кенгаш ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: "Халқ сўзи" online нашри.