Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўлкамда наврўздир, ўлкамда наврўз

Ўлкамда наврўздир, ўлкамда наврўз Баҳорни тафтидан қувонар диллар,
Дарахтда уйғониб очилди гуллар,
Кўкламни кўрганда сайрар булбуллар,
Ўлкамда наврўздир, ўлкамда Наврўз.

Тонг чоғи қуёшнинг пардасида нур,
Кўнгиллар баҳр олар, кўнгилда ҳузур,
Оламда жўш урсин баҳорий сурур,
Ўлкамда наврўздир, ўлкамда Наврўз.

Ҳа демай тоғларда қизғалдоқлар лим,
Уфуриб файз берсин гул тароватин.
Баҳорни меҳридан, қолмасин ҳеч ким,
Ўлкамда наврўздир, ўлкамда Наврўз.

Қатор дошқозонда қайнар сумалак,
Болалар эшик қоқиб айтар бойчечак,
Меҳр-оқибатдан берар у, дарак,
Ўлкамда наврўздир, ўлкамда Наврўз.
Деҳқон Яратгандан, сўрар рисқу рўза,
Ўлкамда Наврўздир, ўлкамда Наврўз.
Абдувоҳид Сувонов