Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти!

“Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти!
           Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бошланди.

       “Туркистон” саройи байрамона безатилган. Саройнинг пештоқида ва олд майдонидаги стендларда Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган паннолар, штендерлар, шиорлар ўрнатилган. Бу ҳақда ЎзА ёзди. 

          Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар ва танлов иштирокчилари сарой биносига кираверишда карнай-сурнай садолари билан кутиб олинмоқда.
Фойеда камер оркестри ижросида ўзбек ва жаҳон мумтоз куйлари янграб турибди. 


        Сарой фойеси “Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти халқаро танлови ҳақидаги стендерлар, экспонатлар, макетлар, фотолавҳалар билан безатилган. 

           Фойеда газета-журналлар, китоблар ва миллий сувенирлар савдоси ташкил этилган. 

         Саҳна олди гуллар композициялари билан безатилган. 

Айни дақиқаларда “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун XIII халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди! Жараёндан олинган фото ва видеолавҳалар ҳамда янгиликларни телеграмдаги манзилимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Телеграмдаги манзил: @XXIasrofficial