Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Олтинкўллик коллеж битирувчи қизлари касб-ҳунарга йўналтирилди

Олтинкўллик коллеж битирувчи қизлари касб-ҳунарга йўналтирилди

Манзурахон Юнусова Олтинкўл туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ беради. У яшаш хонадонидаги 2 сотихдан иборат иссиқхонасида манзарали гуллар етиштиради.  O’zLiDeP  Олтинкўл туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи томонидан ташкил этилган “Қизларни касб-ҳунарга  йўналтириш ва турмушга тайёрлаш” мавзусидаги амалий семинарда мазкур хонадонга ташриф уюштирилиб, иштирокчиларнинг томорқачилик борасидаги қизиқишларига қанот берилди.

Семинарнинг кириш қисми тумандаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддилари, тадбиркор хотин-қизлар ҳамда тумандаги коллежлар битирувчи қизлари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш билан уларнинг вақтинча ишсиз бўлиб қолишларининг олдини олишга хизмат қилиши хусусида атрофлича фикр алмашдилар.

– Келажакда миришкор фермер бўлиш истагидаман, - дейди тадбир иштирокчиси Гулшода Толибжонова. – Бугунги семинарда ушбу истагим бўйича мутасаддиларга  фермерлик йўналишида миришкор ва ёш фермерлар билан тажриба алмашиш амалиётини жорий қилиш таклифини айтдим.

Тадбирнинг асосий қисмида иштирокчилар М. Юнусованинг хонадонида бўлишиб, гуллар парвариши, ундан даромад олиш бўйича кўникмаларини шакллантирдилар. Марказ маҳалласида яшовчи ҳунарманд  Г. Юсупованинг яшаш хонадонида бўлган семинар қатнашчилари унинг матога попоп босиш сирларини ўргандилар. 

Зуҳрахон САТТАРОВА,

O‘zLiDeP  Олтинкўл туман Кенгаши раисининг

 Аёллар масалалари бўйича ўринбосари