Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Омадингни берсин, азамат ўғлон!

Омадингни берсин, азамат ўғлон! Бўладиган бола бошидан дейишади. Фермерлик қилиб, бир сўмни икки сўм қилиш учун ўқишни тамомлаб дипломни қўлга олишни кутиш шарт эмас. Қиламан деган одам тажриба майдонидан фойдаланиб ҳам тупроқни тиллога айлантира олади. “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ана шундай тиришувчан ёшларни кашф этди.


Азамат Ҳамроев Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Коллежнинг 15 сотих тажриба майдонида уч йилдан буён помидор экади. Маҳсулотларининг бозори чаққон. Боиси кимёвий моддалардан ҳоли, табиий етиштиради. Чанглантиришда асаларилардан фойдаланади. Томчилатиб суғориш усулидан фойдаланиши эса сув ва менирал ўғитларнинг 90 фоизини тежаб беради. Азамат ёш бўлишига қарамай яхшигина фермерга айланди қолди.


— Ҳозир тўртта бўлиб ишлаяпмиз, – дейди қаҳрамонимиз. — Жанубий Американинг ёввойи помидорига ўзимизнинг жайдари помидорни пайванд қилдик. Ҳозирда экспорт, ички бозор ва қайта ишлаб чиқариш учун маҳсулот етиштиряпмиз.


Азамат билан гаплашсангиз, ернинг тилини анча тушиниб қолганини ҳис этасиз. (Ўзингиз ҳам билсангиз, албатта!) Коллежни тамомлаб кредит олиш ниятидаги йигитчага омад тилаб, кўмаклашгингиз келади. Бу йилги соф фойдаси 32 миллион. 15 сотихлик таждриба майдонидан шундай даромад қилган бўлса, ўқишни тамомлаб катта майдонда катта иш бошласа...


Омадингни берсин, азамат ўғлон!

Чарос ЁҚУБОВА