Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ОМОНХОНАДА ТОШ КЎЧДИ: ОДАМЛАР ОМОНМИ?

ОМОНХОНАДА ТОШ КЎЧДИ: ОДАМЛАР ОМОНМИ?

Газетамизнинг 2018 йил 12 июль сонида “Омонхона – ёмонхонами?” сарлавҳаси остида  мақола эълон қилган эдик. Мақолада Омонхонада мавжуд шифобахш булоқ сувидан ичиш мақсадида дардига дармон излаб келганлар, даволаш масканидаги тартибсизлик, қонунбузарлик, ноқонуний қурилган меҳмонхоналар, сувнинг сотилаётгани-ю турнақатор навбат каби муаммолар келтириб ўтилган эди. Ана шундан сўнг таҳририятимизга кўп қўнғироқлар бўлди. Уларнинг ичида ўша ерга шифо топиш мақсадида борган одамлар ҳам бор.


Бойсундан, Омонхона қишлоғидаги мўъжизакор булоқлар ёнидаги дала ҳовлилардан бирида дам олаётган қашқадарёлик М. Шоназарова дея ўзини таништирган онахон бизга қўнғироқ қилиб, нохуш хабарни етказди:

“Кеча тунда ёнгинамиздаги улкан тошлардан бири қулаб тушди. Эсимиз чиқиб кетди. Нега десангиз, ана шу тошлар остидаги каравотларда одамлар дам олишаётганди. Хайриятки, худойим асрабди, қурбонлар йўқ, ётганлар сезиб қолиб қочиб қутулибди. Фақат бир бола шикастланибди, кечадан бери дарё бўйида шундай тошлар тагига ўрнатилган каравотларга одамларни қўйишмаяпти...”.



Омонхонада ўзи нима гап? Бу ҳақда газетамизнинг 2018 йил 26 июль сонида ва сайтимизда тўлиқ танишишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!