Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

ЎН БИРИНЧИ ОЛТИН ҲАМ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ

 ЎН БИРИНЧИ ОЛТИН ҲАМ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган ХVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Хушхабар шундаки, кураш бўйича 63 кг вазн тоифасида мўғилистонлик рақибини енгган Дилдор Шерметова  Осиё ўйинларида Ўзбекистонга  11-олтин медални олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Дзюдо бўйича -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Ўрозбоев ҳам финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқиб, уни мағлуб этди. Диёрбек Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби.

Шунингдек, кураш бўйича Сарвар Шомуродов(81 кг) ва  Мухлиса Абдумаликова(63 кг)лар бронза медаллари билан баҳсларини тугатди.

Эндиликда Ўзбекистон ҳисобида 11 та олтин, 15 та кумуш, 16 та бронза медали бўлди. Ҳиндистон ҳам ортда қолди: умумжамоа рейтингида 8-ўриндамиз.

Боксчиларимиз эса олтин медаль сари олға боришмоқда.