Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ОҚИЛА, ҲУНАРМАНД, БАДАВЛАТ

ОҚИЛА, ҲУНАРМАНД, БАДАВЛАТ
O‘zLiDeP Нурота туман Кенгаши хотин-қизларни ҳунармандлик, касаначиликка жалб этиш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида бир қанча чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати  ҳам  ана шундай ишларнинг узвий давомидир.
– Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада зарур барча ҳуқуқий база яратилди, – дейди Халқ депутатлари Нурота туман Кенгаши депутати
Т. Ражабов. – Айниқса, қулай шарт-шароитлар яратилгани туфайли оқила аёлларимиз ўз меҳнатлари роҳатини кўришмоқда. Салмоқли натижаларга эришиб, аҳоли бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишмоқда.
Давра суҳбати давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.
Б. ЭШМУРОДОВ,
O‘zLiDeP Нурота туман бўлими
бош консультанти