Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўрикзорда банкоматдаги пулни ўғирлаб, ускунани жарга улоқтириб кетишди

Ўрикзорда банкоматдаги пулни ўғирлаб, ускунани жарга улоқтириб кетишди

     Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармасининг маълумотига асосланиб, xabar.uzнинг ёзишича, фуқаро Р.Т. (1998 йилда туғилган) Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармаси бошлиғига «Ўз айбига иқрорлик аризаси» билан мурожаат қилди.

     Р.Т. «иқрорномасида» 2017 йил 30 декабрь куни соат 05:30 да «ҳамтовоқлари» З.С. ҳамда П.М. билан Г.Узоқов кўчаси «Olivo» ресторани олдидаги банкоматни ўғрилаб, ичидаги 830.000 сўм пулларни олгани, ускунани эса Учтепа тумани Ўрикзор жарига ташлаб юборгани ва шерикларидан бири ўғирланган пулнинг 240.000 сўмини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборгани ҳақида ёзма равишда маълум қилди.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.