Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Орзу” кичик саноат зонасида орзулар ушаладими?

“Орзу” кичик саноат зонасида  орзулар ушаладими?

         Наманган шаҳридаги Орзу массивининг 10 гектарга яқин майдонида 30дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

         Шаҳардаги “Порлоқ текстиль либослари” ва “Авазхон келажак текстиль сервис” МЧЖлар “Орзу” кичик саноат зонасидан ер олиб ўз фаолиятларини кенгайтиришни мақсад қилган.

        -Асосан эркаклар кўйлаклари ва курткалар ишлаб чиқаришдан иборат, дейди “Порлоқ текстиль либослари” МЧЖ рахбари А.Қаюмов. 2017 йилдан бошлаб маҳсулотларимизни Исроил ва Қозоғистон давлатларига экспорт қиляпмиз. Ҳозирда 50 нафар ишчимиз бор. Агар “Орзу” кичик саноат зонасида фаолиятимизни йўлга қўйсак, 100-110 нафар ҳамшаҳарларимизни  ишга олишимиз мумкин.