Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Остонада Чингиз Айтматов юбилейи нишонланди

Остонада Чингиз Айтматов юбилейи нишонланди

     Остона шаҳрида Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган халқаро Форум ўтказилгани ҳақда inform.kz ёзади, деб хабар беради ЎзА.

          Буюк адабиётшуноснинг ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг дунё маданиятига қўшган ҳиссаси ҳақида ўтказилган ушбу тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти маъмурияти кўмагида Халқаро Турк академияси томонидан ташкил этилди.

             Форумни Қозоғистон Республикаси Президенти маъмурияти ички сиёсат бўлими мудири Аида Балаева очиб берди.

         Форум доирасида Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган қирғиз режиссёри Ортикбой Суюндуқовнинг фильми намойиши ҳамда Қирғизистон собиқ давлат котиби Осмонакун Ибраимовнинг китоби тақдимоти ўтказилди.

       “Чингиз Айтматовнинг шахсий ҳаёти акс этган ушбу китобимнинг илк тақдимоти бугунги форумда ўтказилаётганидан хурсандман. Ушбу асарим рус тилида бўлиб, ҳозирги кунда бошқа тилларга ҳам таржима қилинмоқда. Қолаверса, яқинда Москва шаҳрида “Ажойиб инсонлар ҳаёти” номи билан ҳам чоп этилиши кутилмоқда”, дейди асар муаллифи Осмонакун Ибраимов.

          Халқаро Турк академияси президенти Дархон Қидирали ушбу форум буюк ёзувчининг юбилейини нишонлаш бўйича ягона тадбир бўлмаслигини қайд этди: “Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан биз Қирғизистоннинг таниқли олимлари билан учрашганимиздан, тадбирда таниқли қозоқ давлат арбоблари ҳам иштирок этаётганидан мамнунмиз. Юбилейга бағишланган қатор тадбирларни келгуси ҳафтада ЮНЕСКО билан биргаликда нишонлаймиз. Байрам Ўзбекистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилади, якуний тадбир Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади”.