Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ОТМ учун 60,5 млн евро ажратилади

ОТМ учун 60,5 млн евро ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда ОТМнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳани амалга оширади.

"Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади", – дейилади Qalampir.uz нашри тарқатган хабарда.

Маълум бўлишича, лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 миллион АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.