21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий,
тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз,
лоқайд кишилардан яхшидир
O‘zbek
No Result
View All Result
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан
No Result
View All Result

No Result
View All Result

Ўзбек жанг санъати: “...Куч-қудрат узра офтоб нур сочмоқда”

07/08/2018
Ўзбек жанг санъати: “...Куч-қудрат узра офтоб нур сочмоқда”
Share on Facebook Share on Twitter Share on Telegram

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Ватанимиз мустақиллигининг
27 йиллигига бағишлаб Халқаро жанг санъати ассоциацияси, Фарғона вилоят ҳокимлиги,
Ўзбек жанг санъати федерацияси ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида халқаро жанг санъатлари фестивали ўтказилди.


Нуфузли тадбирга дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан 150 дан зиёд спортчи, 500 дан ортиқ жанг санъати мутахассислари, тажрибали мураббийлар иштирок этишди. Меҳмонлар Марғилон шаҳрида тантанали кутиб олингач, вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, ўзбек жанг санъати федерацияси расман 2009 йилнинг апрель ойи­да иш бошлаганига қарамай, ўша йилнинг ўзида WoMAU – Бутунжаҳон миллий жанг санъатлари уюшмасига аъзо бўлди. 2010 йилда эса миллий спортимизни дунё миқёсида янада оммалаштириш мақсадида WASCO – Бутунжаҳон яккакураш спорт турлари ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатилди. Айни пайтда юртимизда 40 мингга яқин йигит-қиз 400 дан зиёд мураббий ва мутахассисдан ўзбек жанг санъати сирларини ўрганмоқда.

Халқимизнинг миллий кийими – яктакда майдонга чиқаётган спортчилар дарров эътиборни тортади. Оппоқ либоснинг ёқаси Ватан байроғи рангларида ҳошияланган. Кўкрак қисмида озодлик тимсоли – қанот ёзиб парвозга шайланган Ҳумо қуши акс эттирилган. Яктакнинг орқа томонида Самарқанддаги Шердор мадрасаси пештоқидаги тасвир – куч-қудрат узра офтоб нур сочмоқда. Унинг атрофига айлана шаклда “Ўзбек жанг санъати” сўзлари битилган – ҳаммаси ўзимизники, миллийликка хос.

Ўзбек жанг санъати федерацияси вакиллари Жаҳон жанг санъати уюшмасининг фаол аъзоси сифатида нуфузли халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётгани ҳам кўпчиликка маълум. Халқаро жанг санъати фестивалига мезбонлик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилгани ҳам ана шу эътирофнинг амалдаги тасдиғидир.

Фестиваль доирасида ЮНЕСКО ҳомийлиги остида Бутунжаҳон жанг санъатлари уюшмаси (World Martial Arts Union) Бош ассамблеясининг 17 йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда жаҳон жанг санъатлари уюшмасига аъзо 26 та давлат вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, “Жанг санъати ва Ипак йўлидаги маданият” мавзусидаги академик семинарда “Жаҳон жанг санъатлари тарихи”, “Ипак йўли ва жанг санъати”, “Урушлар ва маданиятлар алмашинуви”, “ЮНЕСКО ва номоддий маданий мерос” каби масалалар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

– Ўзбекистонга биринчи келишим, – дейди АҚШ вакили Намсу Хёнг. – Жуда меҳмондўст, замонавийлик ва тарихийлик уйғунлик касб этган мамлакат экан. 2009 йилдан бери ўзбек жанг санъати билан танишман. Унинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги одамни оҳанрабодек ўзига тортади.

Уммонлар оша кўҳна юртимизга етиб келган мутахассис-меҳмоннинг самимий фикрларига қўшимча қилиш ортиқча, назаримда.

Ўзбек жанг санъати деб аталмиш янги спорт турининг асосий ғояси сифатида халқимизнинг юксак маънавияти, бой тарихи, ўлмас қадриятлари, ҳар томонлама соғлом авлодни тарбия­лаш бобидаги анъаналари ўзак-негиз қилиб  танланганининг шарофати бу. Ўзбек жанг санъати билан шуғулланадиган ўғил-қизлар, энг аввало, уларга устозлик қиладиган мураббийлар камтаринлик, ҳалоллик, сабрлилик фазилатларига эга бўлиши, ҳар қандай ҳолатда ўзини назорат эта олиши ва руҳан бақувватлик қатъий талаб қилиб қўйилганининг натижаси бу.

Хулоса қилиб айтганда, Фарғонадаги халқаро фестиваль ўзбек жанг санъати навқирон авлод вакилларига  кўплаб эзгуликлар ва қувончларни  ҳадя эта олишининг, миллий спортимизни жаҳон аҳли эътироф этаётганининг яна бир исботи бўлди.

Озод РАЖАБОВ,

“XXI asr” мухбири

Олдинги мақола

Қишлоқ хўжалиги: дронлардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Кейинги мақола

Давлат божи: даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида

Сўнгги хабарлар

Яна қанча кутиш керак? Муаммога ечим борми?

Яна қанча кутиш керак? Муаммога ечим борми?

Kecha, 17:07
Яккабоғдаги мактабда дарслар 3 сменада ўтилмоқда. Муаммога ечим топиладими?

Яккабоғдаги мактабда дарслар 3 сменада ўтилмоқда. Муаммога ечим топиладими?

Kecha, 14:59
​КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ-2019: Хавининг шогирдлари чорак финалда

​КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ-2019: Хавининг шогирдлари чорак финалда

Kecha, 14:58

Битта дарахт экмаган одамдан қўрқиш керак

Kecha, 13:38

Миллат манглайига битган шахсият

Kecha, 13:28

“Адолат”нинг адолатсиз митинги

Kecha, 11:36

Оммабоп

  • Иқтисодиётни либераллаштириш КИМГА НИМА БЕРАДИ?

    08/09/2018
  • ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ХАВФСИЗЛИК ВА ТОТУВЛИК

    13/10/2017
  • ГЕРМАНИЯ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

    22/10/2018
  • “Адолат”нинг адолатсиз митинги

    Kecha, 11:36
  • Абитуриентлар учун тест синовларида кутилаётган ўзгаришлар: одамлар нима дейди?

    28/02, 19:25
  • Эртага – 15 декабрь куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

    14/12/2017

Бўлимлар

  • Нигоҳ (324)
  • Муносабат майдони (261)
  • Об-ҳаво (233)
  • Реклама (174)
  • Партия ҳаёти (106)
  • Депутат минбари (73)
21asr.uz

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир

Бўлимлар

  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари

Биз ҳақимизда

  • Биз ҳақимизда
  • Реклама
  • Махфийлик сиёсати
  • Aлоқа

"21ASR.UZ" ахборот-таҳлилий сайти 2017 йил 29 ноябрда ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Гувоҳнома рақами: 1203. Муассис: "XXI АСР" ижтимоий-сиёсий газетаси МЧЖ.
Таҳририят манзили: 100051, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 73А-уй.
Масъул муҳаррир: Фаррух Жабборов.
Электрон манзил: [email protected]

O‘zbek
  • Янгиликлар
  • Мақолалар
  • Одамлар нима дейди?
  • Сайловолди ташвиқот
  • Ҳаёт ҳақиқатлари
  • Жаҳон
  • Суратлар сўзлайди
  • Илм фан

© 2019 JNews - Premium WordPress news & magazine theme by Jegtheme.