Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон "AIM 2018 Investment awards" ғолиби бўлди

Ўзбекистон
         2018 йил 9 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида анъанавий “Annual Investment Meeting” (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида «AIM 2018 Investment awards» мукофотларини топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

          Унинг маълумот беришича, "2017 йилда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди.


Бу Президентимизнинг инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги ислоҳотларининг халқаро эътирофи ва баҳосидир. Барча юртдошларимизни табриклайман ва янги муваффақиятлар тилайман!