Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари этиб кимлар сайланди?

Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари этиб кимлар сайланди?           Маълумки, 2017 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайлов ўтказилган эди. Унинг натижасида ушбу академияга 12 нафар янги аъзо сайланганди. 

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 мартдаги қарори асосида Ўзбекистон Бадиий академиясининг янги ҳақиқий аъзолари рўйхати тасдиқланди. 

           Ушбу рўйхатдан график рассом Анвар Мамажонов, рангтасвирчи рассомлар – Сарсенбой Бойбўсинов, Ғофур Қодиров, Аслиддин Исаев, Файзуллахон Аҳмадалиев, Бахтиёр Назаров, Иван Салпинкиди, шунингдек, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Аҳмедова, ҳайкалтарош Марина Бородина, архитектор-наққош Анвар Илҳомов, уста-рассом Сирожиддин Раҳматиллаев, ганчкор уста Мансуржон Муродов ўрин олди. Бу ҳақда ЎзА маълумот беради.

         Айни вақтга қадар академия таркибида 27 нафар академик бор эди. Эндиликда улар сафига юқоридаги ижодкорлар ҳам қўшилди.